Бастони Хёйлунн билан ўйин жуда оғир бўлганини айтди
«Интер»нинг марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони «Наполи» ҳужумчиси Расмус Хёйлунн билан кечган тўқнашув ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни бўлиб ўтган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Даниялик футболчи гол ёки ассист қайд этмаган бўлса-да, «нерадзуррилар» мудофаасидаги етакчи Бастони унинг ўйинини юқори баҳолади.
«Хёйлуннга қарши ўйнаш жуда қийин бўлди, у ниҳоятда кучли футболчи. Уни «Аталанта»да бунчалик зўр ўйнаганини эслай олмайман, аммо бу мени ажаблантирмади.