Лукас Пакета АПЛдаги топ-клубга кўчиши мумкин
«Вест Хем»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини «Тоттенҳем»да давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда таниқли журналист Девид Орнштайн хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «шпорлар» 28 ёшли футболчини трансфер қилиш бўйича «болғачилар»га 30 миллион евролик расмий таклиф юборган. Таъкидланишича, бразилиялик «Фламенго» ҳам футболчи билан музокаралар олиб бормоқда. Аввалроқ «Вест Хем» Пакетани жорий қишда сотишга тайёр экани ҳақида маълумотлар тарқалганди.