“Манчестер Сити” Ҳусанов ўйнайдиган ўнг қанотга янги ҳимоячи топди
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимояси учун янги иқтидорли футболчи олиш зарур, деган хулосага келди. Шу муносабат билан клуб скаутлари бир неча ёш ва истиқболли номзодни диққат билан кузатмоқда, уларнинг ўйини ва қобилиятларини баҳолашда давом этмоқда.
Айниқса, “Брентфорд”нинг 21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Микаэль Кайоде “шаҳарликлар” эътиборида. Манчестер клуби скаутлари унинг ҳимоядаги ишончлилиги ва ҳужумга қўшилишдаги қобилиятидан катта таассурот олганини маълум қилишди.