Джикия вакили «Анталяспор»ни тарк этиш гапларига муносабат билдирди
Ҳимоячи Георгий Джикиянинг вакили Владимир Кузьмичёв футболчининг «Анталяспор»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кузьмичёвнинг айтишича, у тарқалган “инсайд”га жиддий муносабат билдирмаган, чунки айрим манбалар “босилиш кўрсаткичини ошириш учун уйдирмаларни ёзади”.
Вакилдан Джикия фаолиятини Туркияда давом эттиришни режалаштирмоқдами, деган савол ҳам берилди. «Ҳозирча Георгийни ҳаммаси қониқтиряпти. У жамоада ҳам, умумий муҳитда ҳам ўзини қулай ҳис қиляпти.