Рафинья финалда порлади: «Барселона» драматик эл-класикода «Реал»ни енгиб, Испания Суперкубогини қўлга киритди
Саудия Арабистонида Испания Суперкубоги финали 02:00 да Тошкент вақти билан старт олди. Ҳал қилувчи учрашувда «Барселона» ва «Реал» Мадрид эл-класикода тўқнаш келди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ҳисобни Рафинья очди: у индивидуал юришни якунлаб, тўпни бурчакка аниқ йўллади. Кўп ўтмай Винисиус яқин устун ёнида пайдо бўлган бўш ҳудуддан фойдаланиб, мувозанатни тиклади.
Кейин Левандовски «Барселона»ни яна олдинга олиб чиқди, бироқ учрашув охирларида бурчак зарбасидан кейин Гонсало Гарсия қайтган тўпни дарвозага жойлаб...