Луис Энрике Дембеле шартномаси бўйича миш-мишларга муносабат билдирди
Сўнгги кунларда матбуотда Усмон Дембеле "ПСЖ" билан шартномани узайтиришга рози бўлмагани, бунинг учун анча юқори маош талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Париж клуби бош мураббийи Луис Энрике матбуот анжуманида ушбу гап-сўзларга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дембеле билан боғлиқ эҳтимолий муаммо ҳақидаги савол янграгач, Энрике бир неча сония жим қолди ва кейин журналистларга бу масалада клуб раҳбариятига мурожаат қилишни тавсия қилди.
"Бу савол спорт директорига тегишли.