Пигас Ганчаренко билан Беларусь катта турнирга чиқишига ишонади
«Пари НН» футболчиси Вадим Пигас Виктор Ганчаренконнг Беларусь миллий жамоаси бош мураббийлигига тайинланишини ижобий баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ганчаренко — жуда кучли мураббий. Унинг терма жамоани қабул қилиб олганига яхши муносабат билдирдим. Шахсан таниш эмасмиз, лекин яқин орада бундай имконият бўлишидан умид қиламан», — дея Пигаснинг сўзларини келтиради «RB Sport».
Футболчи ҳамма сингари Беларусь терма жамоаси ҳам йирик халқаро мусобақага йўлланма олишни хоҳлашини таъкидлади.