Мостовой Суперкубок финалида «Барселона»ни бироз устун кўрди
Москванинг «Спартак» клуби ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Мостовой Испания Суперкубоги финали арафасида «Реал» ва «Барселона» тўқнашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовойнинг таъкидлашича, кўпчилик «Барселона»ни фаворит деб ҳисоблаяпти, бироқ у «Реал» омилини алоҳида урғуллади. Эксперт эҳтимоллар нисбатини 55 га 45 тарзида каталонияликлар фойдасига баҳолади.
«Барселона» — «Реал» учрашуви бугун, 11-январ куни Саудия Арабистонидаги стадионда бўлиб ўтади.