А Серия. «Рома» «Сассуоло»ни енгиб, 3-ўринга кўтарилди (видео)
А Сериянинг 20-турида «Рома» «Сассуоло» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Римликлар учрашув тақдирини сўнгги дақиқаларга яқин ҳал қилди: ҳар икки гол ҳам 77-дақиқадан кейин урилди.
Биринчи бўлимда «Рома» тўп назоратида ҳам, жарима майдонига кириб боришлар сонида ҳам устун кўринди, бироқ якунловчи зарбаларда аниқлик етишмади. Жумладан, Дибала жарима майдони марказидан зарба берганида тўп нишондан четга ўтди. Орада Фергюсон бел қисмидан жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади ва унинг ўрнига Эл-Шаарави майдонга тушди.