Добавить новость

«Реал» ҳимоячиси «Барселона»га қарши финал олдидан жароҳат олди

Мадриднинг «Реал» клубида чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди яна жароҳат сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

30 ёшли футболчи аввалги шикастини эндгина бартараф этиб, сўнгги икки учрашувда захирадан майдонга тушганди. Бироқ Испания Суперкубоги финали арафасида у яна лазаретга йўл олди: журналист Мигел Анхел Диас хабарига кўра, франсуз футболчи болдир мушаги билан боғлиқ муаммо туфайли якшанба куни «Барселона»га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

«Эл-класико» 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Губернаторы России



Заголовки
Заголовки
Moscow.media
Ria.city

Новости России




Rss.plus

Музыкальные новости


Новости тенниса







Новости спорта