Ливерпул «Брюгге» қанот ҳужумчисини январда олиб келиши мумкин
«Брюгге» вингери Христос Тсиолис фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
DaveOCOP манбасига кўра, 23 ёшли футболчини таркибига қўшиш масаласига «Ливерпул» қизиқиш билдирмоқда. «Қизиллар» грек футболчисини январ ойидаёқ сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда, бироқ келишув осон кечмаслиги мумкин.
Тсиолис 2024 йилда Германиянинг «Фортуна» клубидан «Брюгге» сафига 6 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.