«Ал-Иттиҳод» Бенземанинг келажаги борасида позициясини билдирди
Карим Бенземанинг «Ал-Иттиҳод» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунигача мўлжалланган. Саудия клуби спорт директори Рамон Планес ҳужумчининг кейинги режаларига оид саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Планеснинг таъкидлашича, Бензема жамоада қолишни истайди ва фаолиятини Саудия Арабистонида ҳамда «Ал-Иттиҳод» сафида давом эттиришга қатъий бел боғлаган. Унинг фикрича, клубда жиддий лойиҳа шаклланмоқда ва таркибда юқори савиядаги футболчилар жамланган.
Эслатиб ўтамиз...