Матвей Кисляк Россия терма жамоасида ўйнаш шараф эканини айтди
ЦСКА ярим ҳимоячиси Матвей Кисляк фуқароликни ўзгартириш эҳтимоли борасидаги саволларга муносабат билдирди. Аввалроқ Норвегия паспортини олиш масаласи Будё-Глимт дарвозабони Никита Ҳайкин атрофида ҳам муҳокама қилинган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кислякнинг таъкидлашича, у тахминий ҳолатлар ҳақида баҳс юритишни ёқтирмайди. Футболчи ўзини рус деб билишини, Россия терма жамоаси сафида майдонга тушиш эса у учун шараф ва фахр эканини қайд этди.
ЦСКА академияси тарбияланувчиси...