Завразин АҚШ терма жамоаси ҳақида кескин фикр билдирди
Москванинг “Спартак” клубида аввал бош директор бўлиб ишлаган Юрий Завразин мундиаль атрофидаги турли гап-сўзлар, хусусан, турнир муддатини кўчириш эҳтимоли ҳақида ўз муносабатини билдирди. У АҚШдаги вазият фонида айримларнинг “четлатиш” ҳақидаги баёнотларини асоссиз деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Жаҳон чемпионати АҚШда олти ойдан кейин ўтади. Ҳомийлар бор, мажбуриятлар бор, миллиардлаб маблағ сарфланган. Буни ҳамма тушунади, лекин ҳаваскорлар четлатиш ҳақида гапиряпти.