Наумов Карбинни Россия терма жамоасига энг мос мураббий деб билади
«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карбин фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наумовнинг айтишича, у Карбинни инсон сифатида ҳам юқори баҳолайди ва терма жамоада мураббий ишларининг аксарияти жойида кетаётганини таъкидлади. Унингча, ҳозирги ижобий муҳит ва жамоа ичидаги тартиб-интизом мураббийлар штаби меҳнати натижаси. Шунингдек, у Россия терма жамоасида Карбиндан бошқа муносиб вариантни кўрмаётганини қайд этди.