Лапорта «Реал»га қарши реванш ҳақидаги саволга жавоб берди
«Барселона» президенти Жоан Лапорта клуб «Реал»дан кузги «эл класико»даги мағлубият учун реванш олишни кўзлаяптими, деган саволга муносабат билдирди. Ўшанда каталонияликлар Мадридда Испания чемпионати ўйинида 1:2 ҳисобида ютқазганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу сафар «Барселона» ва «Реал» Саудия Арабистонида тўқнаш келади — жамоалар Испания Суперкубоги финалида баҳс олиб боради. Лапортанинг айтишича, гап реваншда эмас, асосий мақсад — ғалаба.
«Реваншми? Кайфият фақат ғалабага қаратилган...