«Галатасарой»га қарши ғалаба: «Фенербаҳче» Туркия Суперкубоги ғолиби!
Туркия Суперлигаси финалида «Фенербаҳче» ва «Галатасарой» жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда «Фенербаҳче» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Доменико Тедеско шогирдлари тарихдаги 10-чи Туркия Суперкубоги совринини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Дастлаб, 28-дақиқада Маттео Гендузи гол урди ва ҳисобни очди. 48-дақиқада эса Жейден Остерволде ўйиннинг якуний нуқтаси бўлган голни урди ва «Фенербаҳче»нинг ғалабасини амалга оширди.
Шундай қилиб, «Галатасарой» йилни иккинчи марта финалда мағлубият билан якунлади...