Семеньо "Сити"даги дебютида гол ва ассист билан барчани ўзига қаратди
«Манчестер Сити»нинг бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубоги 1/32 финалида «Эксетер Сити»га қарши ўтказилган баҳсда жамоага янги қўшилган футболчи Антуан Семеньони майдонга туширди. 25 ёшли ганалик ҳужумкор футболчи биринчи учрашувдаёқ жамоага ажойиб ҳисса қўшди: битта гол урди ва бир ассист беришга муваффақ бўлди.
Sеменьо дебют ўйинида ҳам гол уриб, ҳам голли узатма берган биринчи «Манчестер Сити» футболчиси бўлди. OptaJoe маълумотларига кўра, бу 2011 йилдан бери бундай натижага эришган илк футболчи.