«Ливерпул» АПЛдаги икки юлдуз ҳимоячини кузатмоқда
«Ливерпул» янги мавсум олдидан ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жеймс Уотленд хабарига кўра, мерсисайдликлар Англия чемпионатида тўп сураётган икки таниқли ҳимоячига эътибор қаратган. Гап «Тоттенҳэм» вакили Микки ван де Вен ҳамда «Манчестер Сити» футболчиси Йошко Гвардиол ҳақида бормоқда.
Манбага кўра, ван де Вен бўйича вариантни амалдаги Англия чемпионлари ҳам ёзги трансферлар ойнасида кўриб чиқмоқда. Гвардиолнинг эса «шаҳарликлар»...