Рюдигер «Барселона»га қарши финалда майдонга тушиши мумкин
«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер тиззасидаги оғриқлар сабаб Испания Суперкубоги финалини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Мигел Анхел Диаснинг хабар беришича, 10 январ куни немис футболчи жамоавий машғулотлардан алоҳида тарзда залда ишлади. Шунга қарамай, у 11 январ куни «Барселона»га қарши ўйин учун қайдномага кириши эҳтимоли юқори. Учрашув 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Рюдигер 2022 йил ёзида «Челси»дан «Реал»га эркин агент сифатида келиб қўшилган.