«Штутгарт» Леверкузен сафарда «Байер»ни танаффусгача тор-мор этди
Германия Бундеслигасининг 16-тур учрашувида «Штутгарт» сафарда Леверкузеннинг «Байер» жамоасига қарши йирик ҳисобда устун келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлим якунига келиб меҳмонлар 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. «Штутгарт» сафида Жейми Левелинг дубл қайд этди, Максимилиан Миттельштедт пенальтини аниқ амалга оширди, яна бир гол муаллифи — Дениз Ундав.
Мезбонлар учинчи ва тўртинчи голларни биринчи таймнинг сўнгги дақиқаларида, бир дақиқалик оралиқда ўтказиб юборди.