Полина Кудерметова Канберра турнирида Ўзбекистонга кумуш медаль олиб келди
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Полина Кудерметова Австралия пойтахтида ўтган Canberra Challenger халқаро теннис турнирида кумуш медални қўлга киритди. Финал баҳсида у Тайван вакили Жоанна Гарландга 6:4, 6:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Турнирдаги натижаси эвазига Кудерметова 19,7 минг доллар мукофот пули ҳамда WTA рейтинги учун 81 очко жамғарди. Чемпион бўлган Гарланд эса 33,6 минг доллар ва 125 рейтинг очкосига эга бўлди.
Бу кўрсаткич спортчининг...