Упамекано «Бавария» билан узоқ муддатли шартнома имзолаш арафасида
Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячи Дайот Упамекано билан келишувни узайтиришга жуда яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
L’Equipe хабарига кўра, янги битим 2030 ёки 2031 йилгача мўлжалланиши мумкин. Шартномада футболчининг йиллик маоши 20 миллион евро этиб белгиланиши, шунингдек 20 миллион евро миқдорида имзо бонуси ҳам кўзда тутилгани айтилади. Бундан ташқари, келишувга 65 миллион евролик товон пули банди киритилади ва у 2027 йилдан кучга киради.
Упамекано 2021 йилда...