Романо Луис Энрикенинг ПСЖдаги келажагини очиқлади
Нуфузли футбол инсайдери Фабритсио Романо Луис Энрикенинг «ПСЖ»дан кетиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. ОАВда испаниялик мураббий шартномани узайтиришдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Романо бу маълумотларни қатъиян рад этди. Унинг айтишича, у клуб вакиллари ва мураббий атрофидаги манбалар билан гаплашган ҳамда ҳозирча томонлар ўртасида муаммо йўқлигини тасдиқлаган: ҳамкорлик давом этади, жамоа ичида зиддият кузатилмаяпти.