6 та рекорд: Роналду 2026 йилда ушбу рекордларни "ура" оладими?
Криштиану Роналду — футбол тарихидаги энг совриндор ва самарали футболчилардан бири. “Ан-Наср”нинг 40 ёшли ҳужумчиси 2026 йилга қадам қўйиб, яна бир неча йирик рекордларни қўлга киритиши мумкин. 5 феврал куни 41 ёшга тўладиган Роналду, ҳар доимгига ўхшаб, мотивациясини юқори сақлаб, янги рекордларга эришишга интилаяпти. Европа ОАВ Роналдунинг эришиши мумкин бўлган олтита рекордни ажратиб кўрсатди.
1. 1000 та голга етиш: тарихий марра
Роналду ҳозирда 958 та расмий голга эга. У 1000-голи учун яна 42 та гол урса...