Эндрик «Реал» мураббийи Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик ижара асосида «Лион»га ўтиб, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо билан ишлаш борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли бразилиялик футболчи мавсумнинг илк ярмида майдонга кам тушганидан сўнг, клуб раҳбарияти унга ўйин амалиёти тўплаши учун ижарага юбориш қарорини қабул қилган.
«Мен Алонсо билан тез-тез гаплашиб турардим. У кўплаб совринларни ютган, Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган.