Бундеслига юлдузи Ян Диоманде “Ливерпул”да ўйнашни хоҳлайди
«РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде келажакда «Ливерпул» сафида тўп суришни орзу қилаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли футболчи Бундеслиганинг энг ёрқин ёш истеъдодларидан бири сифатида тилга олинмоқда. Ивуарлик қанот ҳужумчисига «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Тоттенҳэм», «ПСЖ» ва бошқа нуфузли клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор.
«Мен “Энфилд”да ўйнашни хоҳлайман, “Ливерпул” футболчиси бўлишни истайман. Мен “Ливерпул”нинг катта мухлисиман.