Аканжи “Интер”да қолишни истамоқда: қарор ёзда аниқ бўлади
Италия чемпионатида пешқадамликни қўлдан бермаётган “Интер” жамоасининг марказий ҳимоячиси Мануэль Аканжи ўз келажаги ҳақида очиқ фикр билдирди. Швейцариялик футболчи ҳозирча “Манчестер Сити”дан жорий мавсум охиригача ижара асосида олиб келинган бўлиб, Миланда қисқа вақт ичидаёқ жамоанинг энг ишончли ижрочиларидан бирига айланиб улгурди.
Sky Sport журналистлари билан суҳбатда Аканжи вазиятни яширмай, барчаси ҳали олдинда эканини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳозирги пайтда “Интер”да ўзини жуда эркин ва бахтиёр ҳис қилаяпти...