Африка кубоги. Марокаш Камерунни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди
Африка Миллатлар кубоги чоракфиналида мезбон Марокаш миллий жамоаси ўз майдонида Камерунга қарши ишончли ўйин кўрсатиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Трибуналар олдида босим катта эди, лекин марокашликлар “мезбонлик имтиҳони”дан мукаммал ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Марокаш ташаббусни қўлга олди ва 26-дақиқада Диас ҳисобни очди. Бу гол унинг кетма-кет 5-ўйинда нишонга теккан зарбаси бўлиб, ҳужумчи қай даражада формада эканини яна бир бор исботлади. Камерун эса жавоб қайтаришга ҳаракат қилди...