Франкфуртда голлар ёмғири: «Айнтрахт» ва «Боруссия» жанговар дуранг
Германия чемпионатида 16-тур баҳслари старт олди ва биринчи куннинг энг ёрқин тўқнашувларидан бири Франкфуртда бўлиб ўтди. «Айнтрахт» ўз майдонида «Боруссия Д»ни қабул қилди ва том маънодаги спектакл намойиш этилди — 3:3!
Учрашув жуда эрта қизиб кетди: 10-дақиқада «асаларилар» сафидан Байер ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Аммо мезбонлар тезда ўзига келди: 22-дақиқада Узун пеналтидан аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Иккинчи бўлимда ўйин янада “портлади”....