Инсайдер «Реал»нинг Шлоттербекка қизиқиши сақланаётганини айтди
Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида марказий ҳимоячи сифатида тўп сураётган Нико Шлоттербек ҳануз Мадриднинг «Реал» клуби эътибор марказида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбаларга кўра, «қаймоқранглилар» ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантлари орасида айнан Шлоттербек номини ҳам кўриб чиқмоқда. Фабрисио Романо хабар беришича, «Реал» немис футболчисининг салоҳиятини юқори баҳолаяпти ва ёзги трансфер ойнаси олдидан эҳтимолий келишув имкониятларини ўрганмоқда. Бироқ ҳозирча аниқ қадамлар йўқ ...