«Манчестер Сити» Гехи учун «Арсенал» ва «Ливерпул»дан ўзиб кетиши мумкин
Англия Премьер-лигаси клублари таркибни кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Жорий йилнинг асосий трансфер мавзуларидан бири «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Марк Гехи бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Дэвид Орнштейннинг маълум қилишича, «Арсенал» Гехига анчадан бери қизиқади, бироқ уни фақат келаси ёзда эркин агент сифатида қўлга киритиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Ливерпул» ҳам шошилмасдан, ёзгача кутиб, кейин яна Маркни трансфер қилишга уринмоқчи.
«Манчестер...