Арне Слот «Арсенал»га қарши ўйиндан хурсанд эканини маълум қилди
АПЛнинг 21-туридаги марказий тўқнашувда «Арсенал» ва «Ливерпул» «Эмирейтс»да майдонга тушди ва беллашув голсиз дуранг — 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейин «Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот учрашув тафсилотлари, бўлимлар ўртасидаги фарқ ва жамоанинг асосий камчилиги ҳақида очиқ гапирди.
Нидерландиялик мутахассиснинг таъкидлашича, биринчи бўлимда майдон ташаббуси кўпроқ мезбонларда бўлган. «Арсенал» тўпни кўпроқ назорат қилиб, «Ливерпул» ярим майдонида узоқроқ вақт ўтказган. Бу эса асосан...