Никитин: «Женоа» «Милан» билан ўйинда мағлубиятга лойиқ эмас эди
«Химки»нинг собиқ футболчиси Алексей Никитин Италия А Сериясининг 19-турида «Милан» ва «Женоа» ўртасидаги баҳс якунга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоа ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири билан очко бўлишиб олди — 1:1.
Никитиннинг таъкидлашича, биринчи бўлимда «Женоа» анча фаолроқ кўринган, «Милан» эса рақибни босим остига ола олмаган. «Менимча, “Женоа” бундай ўйинда мағлуб бўлишга лойиқ эмас эди», — деди у «Матч ТВ» эфирида.