Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да асосийликка жиддий даъво қилмоқда
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жаҳон чемпионати бўладиган йилда «Манчестер Сити»нинг асосий таркибида ўрнини мустаҳкамлаш йўлида жуда катта қадам ташлади. Англия Премьер-лигасининг 21-турида «Брайтон»га қарши баҳсда 21 ёшли легионеримиз бошланғич таркибда майдонга тушди — ва ўйини билан футбол таҳлилчилари ҳамда экспертларни ростдан ҳам ҳайратга солди.
Рост, бутун дунё бўйлаб «Сити» мухлислари ўйин натижасига қаттиқроқ эътибор берган бўлиши мумкин.