«Сан-Сиро»да драматик кеча: "Милан" мағлубиятдан зўрға қутулди (видео)
Италия А Сериясининг 19-туридаги сўнгги учрашув ҳақиқий нервлар жангига айланди. «Милан» ўз уйи — «Сан-Сиро»да «Женоа»ни қабул қилди ва 90+2-дақиқада келган ҳал қилувчи гол эвазига мағлубиятдан қочиб қолди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунланди, аммо ўйин сценарийси “бир очко”дан анча каттароқ ҳаяжон олиб келди.
Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очди. 28-дақиқада Коломбо аниқ зарбаси билан «Женоа»ни олдинга олиб чиқди. Ушбу голдан кейин «Милан» кўп ҳаракат қилди, ҳужумларни тезлатди, босимни кучайтирди...