Хаби Алонсо: эрта гол «Реал»ни финалга олиб чиқди
Испания Суперкубоги ярим финалида «Реал Мадрид» қўшни рақиби — «Атлетико Мадрид»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олди. Учрашувдан кейин бош мураббий Хаби Алонсо ғалабанинг калит нуқталари ва ўйин давомида жамоанинг қандай фикрлагани ҳақида ўз муносабатини билдирди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ярим финалдек қаттиқ босимли ўйинда эрта гол уриш жамоага муҳим устунлик берган. Алонсо бу устунликни сақлаб қолиш, назоратни йўқотмаслик ва энг асосийси — финалга чиқиш мақсади устувор бўлганини яширмади.