Хаби Алонсо Мбаппе «Барселона»га қарши майдонга тушишини айтди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳатини бартараф этиб, «эл класико» олдидан сафга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз футболчи Испания Суперкубоги ярим финалида «қаймоқранглилар» «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган баҳсни ўтказиб юборганди. Дербидан сўнг бош мураббий Хаби Алонсо юлдузли форвард яқин вақт ичида жамоа ихтиёрига қайтишини маълум қилди.
«Мбаппе эртага учиб келади. У ўзини яхши ҳис қиляпти ва «Барселона»га қарши ўйнай олади», — деди Алонсо матбуот анжуманида.