«Милан» А Серияда мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди
А Сериянинг навбатдаги турида «Милан» ўз майдонида «Женоа»га қарши баҳсда иккинчи мағлубиятга жуда яқин келиб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Массимилиано Аллегри жамоаси учрашувни 1:1 ҳисобида якунлаб, ютқазишдан қутулди. Ўйин сўнгида вазият бутунлай бошқача якунланиши мумкин эди: 99-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқини олди, бироқ «Женоа» футболчиси имкониятни бой бериб, тўпни дарвоза устидан ошириб юборди.
Айнан шу эпизод «россонери»ни мағлубиятдан асраб қолди.