Слот Бредлининг жароҳати бўйича энг ёмонидан хавотирда
«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот «Арсенал»га қарши учрашув якунида жароҳат олган Конор Бредли билан боғлиқ вазият юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Слотнинг айтишича, у ҳимоячининг аҳволидан жиддий хавотирда: «Конор Бредли билан боғлиқ ҳолатда энг ёмонидан қўрқаяпман. Агар футболчимиз майдонда ётиб қолса, 100 ҳолатдан 100 тасида унда нимадир жойида бўлмайди. Жароҳат хавфи бор пайтда футболчини жойидан силжитишга уринишни кўриш ҳеч қачон ёқимли эмас», — деди мутахассис.