«Андижон» жамоасига сербиялик фитнес-мураббий Чирич қўшилди
«Андижон» клуби янги мавсум олдидан мураббийлар штабини яна бир тажрибали мутахассис билан кучайтирди. Энди жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича ишларни сербиялик мураббий Бранко Чирич олиб боради.
1983 йил 21 май куни таваллуд топган Чирич футболда айни “форма заводи” деган ролни бажарадиган мутахассислар тоифасидан. Унинг сўнгги иш жойи Қозоғистоннинг «Астана» клуби бўлиб, у ерда юқори талаб ва қаттиқ режимда ишлаш тажрибасини янада бойитган.
Чирич фақат «Астана» билан чекланиб қолмаган...