Шахматчилар сафида навбатдаги янгиланиш: 3 таркиб расман эълон қилинди
Ўзбекистон эркаклар шахмат терма жамоасида навбатдаги янгиланиш амалга оширилди. Соғлом рақобатни кучайтириш, жамоа ичидаги ритмни ушлаб туриш ва барқарор ўсишни таъминлаш мақсадида миллий терма таркиби белгиланган тартибга кўра ҳар тўрт ойда қайта кўриб чиқилади.
Айнан шу қоида асосида, яқинлашаётган халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг янгиланган рўйхати эълон қилинди. Янгиланиш — бу “кимдир четда қолди” дегани эмас, бу — формаси юқори бўлганлар учун эшик очиқ...