Жиддадаги дерби: «Атлетико» ва «Реал» бугун яримфиналда учрашади
Бугун, 8 январ куни Испания Суперкубоги доирасида Мадриднинг икки азалий рақиби — «Атлетико» ва «Реал» яна бир бор йўллари кесишади. Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган турнирдаги яримфинал баҳси оддий ўйин эмас — бу тўлақонли дерби, принциплар тўқнашуви ва финалга чиқиш учун сўнгги қадам.
Учрашув Жидда шаҳридаги «Кинг Абдулла Спортс Сити» стадионида ўтади. Очиқ манбаларда ўйин вақти турлича кўрсатилмоқда: «Атлетико»нинг расмий сайти беллашув 20:00 да бошланишини ёзган (Тошкент вақти билан 9 январь 00:00).