Ҳусанов «Сити» ҳимоясини ушлади, клуб расмий саҳифасида эътироф этилди
Англия Премьер-лигасининг 21-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Натижа кўнгилдагидек бўлмади, аммо ўйиндан кейин мухлисларнинг кайфиятини кўтарган бир факт бор: ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, бутун 90 дақиқа давомида ишончли ҳаракат қилди.
Ушбу баҳсда Ҳусанов “шаҳарликлар” ҳимоя марказида анча пухта кўринди. Тезлик, куч ва позицияни тўғри танлаш — барчасини битта пазлдек жойига қўйиб, “Брайтон”нинг...