Абдуқодир Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?
Англия Премьер-лигасининг 21-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилди ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Голлар 41-дақиқада пенальтидан Эрлинг Холанд ҳамда 60-дақиқада Каору Митома томонидан киритилди.
Ушбу беллашув биз учун яна бир жиҳати билан қизиқ: «шаҳарликлар» сафида тўп сураётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов учрашувни тўлиқ ўтказди. Ҳимоячи майдондаги ҳар бир эпизодда ўзини ишончли тутиб, рақибнинг тезкор ҳужумларига қарши курашда фаол ҳаракат қилди. Айниқса, Гвардиола...