Каземиро ёзда Бразилия чемпионатига қайтиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини Бразилияда давом эттириш эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Диего Фирмино хабарига кўра, футболчини "Палмейрас" сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бразилия клуби Каземиро ёзда "Манчестер Юнайтед"ни эркин агент сифатида тарк этса, унга икки йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. "Палмейрас"дагилар айнан икки йиллик битим бир йиллик вариантга қараганда футболчини кўпроқ ишонтиради, деб ҳисобламоқда.
...