"Барселона" Суперкубок финалида: "Атлетик" 5:0 ҳисобида таслим қилинди
Саудия Арабистонида ўтаётган Испания суперкубогида биринчи яримфинал ҳақиқий намойишкорона спектаклга айланди. Ла Лиганинг амалдаги чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби «Барселона» «Атлетик»ка деярли ҳеч қандай имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.
7 январ куни Жидда шаҳридаги «King Abdulla Sports City» аренасида бўлиб ўтган тўқнашувда каталонияликлар биринчи дақиқаларданоқ темпни юқори қўйди. Ўйиннинг 22-дақиқасида Ферран Торрес ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, 30-дақиқада Фермин гол уриб...