"Манчестер Сити" ўз майдонида "Брайтон" билан дуранг ўйнади
Англия Премьер-лигасининг 21-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг 41-дақиқасида Эрлинг Холанд 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 60-дақиқада эса Митома Доннарумма дарвозасини ишғол қилган ҳолда, орадаги фарқни йўққа чиқарди.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов мазкур учрашувни асосий таркибда бошлаб ўзининг фойдали ҳаракатларини амалга оширди ҳамда ўйинни тўлиқ ўтказишга муваффақ бўлди.