«Наполи»дан камбэк: сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Италия А Сериясининг 19-турида «Наполи» ўз майдонида «Верона» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Неаполликлар иккинчи бўлимда икки тўп фарқини йўққа чиқариб, мағлубиятдан қутулиб қолишди.
Учрашув бошида «Наполи» тўп назоратини кўпроқ ушлаган бўлса-да, «Верона» прагматик ўйин танлади ва имкониятлардан унумли фойдаланди. 27-дақиқага келиб меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди: аввал Фрелсе ҳисобни очди, орадан кўп ўтмай Орбан пенальтини аниқ ижро этди. Биринчи таймда «Наполи» ҳужумда жойлашган ҳимояни ёриб ўтишда қийналди...