Ҳабиб Нурмагомедов ҳазили: Гвардиола ва Ҳусанов қайси тилда сўзлашади?
UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бу сафар рингда эмас, футбол майдонидаги бир эпизодни “портлатди”. У «Манчестер Сити» сафида майдонга тушаётган Абдуқодир Ҳусанов ва бош мураббий Хосеп Гвардиола ўртасидаги мулоқотга ҳазиломуз изоҳ қолдириб, мухлисларнинг кайфиятини кўтарди.
Маълум бўлишича, Нурмагомедов Англия Премьер-лигасининг 20-тури доирасида ўтган «Манчестер Сити» — «Челси» (1:1) учрашувини стадиондан туриб жонли томоша қилган. Ўйин давомида Ҳусанов майдонга тушган пайтда Гвардиола билан бир неча сўз алмашгани кўринган ...